Парижда “Қирқ қиз” ўзбек спектаклининг намойиши бўлиб ўтди
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – 31 майдан 3 июнгача Париждаги Бранли соҳилбўйидаги Этнография музейида (Lemusée duquai Branly) таниқли ўзбек қўшиқчиси ва кинорежиссёри Саодат Исмоилованинг “Қирқ қиз” спектаклининг намойиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидан хабар қилишларича, спектакль шу номдаги эпос мотивлари бўйича қирқ қизлар ҳақидаги афсонани ҳикоя қилади.
Лойиҳа мусиқий ижод бўйича Оға Хон жамғармаси, LeFresnoy Замонавий санъат Миллий маркази (Франция), Бруклин Мусиқа академияси (АҚШ), Ҳопкинс маркази ва Дартмунд коллежи (АҚШ) кўмагида амалга оширилган.
Спектаклнинг видео қисми Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Тошкентдаги энг қадимги масжидлардан бирида суратга олинган. Саодат Исмоилова видеоси билан бирга намойиш этиладиган спектакль мусиқий ва мавҳум шаклда қорақалпоқ эпоси тарихини қайта тиклайди.
Лойиҳа устида бастакор Дмитрий Янов-Яновский, сценарист Улуғбек Содиқов, саҳналаштирувчи рассом Камилла Курманбекова, костюмлар дизайнери Ҳилола Шерлар иштирок этган.
Роллар ва вокал партияларни Гумисай Бердиҳанова (гижжак) Гумшагул Бектурганова (дутор, вокал), Азиз Даврова (вокал, доира) Токжан Каратай (қўбиз) Махабат Кобогонова (қил-қияк, чопо-чор, комуз жигачоозкомуз, вокал) , Араилм Омирбекова (вокал, дўмбира) Салтанат Эрсултан (вокал, жетиген) Алибек Кабдураҳманов (перкуссия, чанг, дирижёр) ижро этишган.
Лойиҳа муаллифи йил давомида бутун ҳудуд бўйлаб мусиқачиларни қидирди. Фильмдаги бош рол учун кастинг Тошкент ва Нукус шаҳарларида юздан ортиқ қизлар ўртасида ўтказилди. Унинг якунига кўра, Гулайим асосий роли Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг 2-йил талабаси, театр ва кино актрисаси Айсанем Юсуповага насиб қилди.
Муаллиф бир неча ой ичида танлаган мумтоз асарлар янги нуқтаи назардан ижро этилмоқда. Бутун спектакль давомида мусиқага ҳамроҳлик қилган тасвирлар дуторнинг динамиклиги, дўмбиранинг қуйи ноталари, доиранинг қадим ва мураккаб ритмлари, чанг билан ҳамоҳанглик туғдирувчи жетигеннинг ғайриоддийлиги, энг асосийси, анъанавий аёллар вокали гўзаллигини очиб бериш учун мусиқа билан алоқага киришади.
Эслатиб ўтамизки, “Қирқ қиз” қаҳрамонлик эпоси қорақалпоқ халқининг бадиий образи, 2000 йиллик кўп қатламли ва кўп томонлама тарихий ва этнографик ёдгорликдир. Унда Хоразм хонлиги ва Туркистон бўлиб ўтган ҳам узоқ тарих воқеалари, ҳам бизнинг давримизга яқин тўқнашувлар акс этган.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/kultura-i-iskusstvo/33334-makomy-dastany-i-gorlovoe-penie-v-parizhe-pokazan-spektakl-saodat-ismailovoy-kyrk-kyz.html