Парижда ўзбек драматургининг китоби тақдим қилинди

Дата: 12:05, 16-04-2015.

Тошкент. 16апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси Парижда миллий адабиёт, санъат ва мусиқа кечаси ўтказди. Кечанинг асосий воқеаси эса таниқли ўзбек ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Эртаклар билан хайрлашиш” («Adieu aux contes de fées») асарининг тақдимоти бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эркин Аъзамнинг танланган асарлари тўплами инглиз ва француз тилларига таржима қилинди. Унга икки қисса ва икки ҳикоя кирган. Улар янги тарихдаги сўнгги ўзгаришлар Ўзбекистонда яшаётган кишилар дунёқарашида қандай акс этаётгани ҳақида ҳикоя қилади. Шу билан бирга, маданий кеча доирасида таниқли ўзбек рассомлари Жавлон Умарбеков, Бобур Исмоилов ва Даврон Тошевларнинг ишлари экспозицияси ҳам уюштирилди. Уларнинг асарлари ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, унинг анъана ва маданиятини акс эттиради”, - деб таъкидланади Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаеванинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: