Парижда Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – 2014 йилинг 12-13 мартида Парижда ўзбек-француз ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ва биргаликдаги бизнес-форум бўлиб ўтади.
Бугун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс билан бўлган учрашувда ушбу тадбирга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Учрашувда иккитомонлама савдо иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техникавий алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Айниқса, «Sanofi», «Saint Gobain», «Air Liquide», «Accor», «L’Oreal» ва бошқа француз компаниялари билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Ҳозирда Франция Ўзбекистоннинг ЕИдаги энг асосий савдо иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 2013йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси миқдори 15,8% ўсди ва $323 млнни ташкил қилди.
Айни пайтда Ўзбекистонда француз капитали иштирокида тузилган 17 корхона фаолият юритмоқда, мамлакатда 9 француз компаниясининг ваколатхоналари рўйхатга олинган.


