Париждан Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар қўйилади
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян билан учрашди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги.
Томонлар Airbus компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари, Париж ва Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейслар қўйиш имкониятлари, аэропортларни модернизация қилиш каби масалалрни муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамизки, Airbus – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг муҳим ҳамкорларидан биридир. 2010-2011 йилларда миллий авиакомпания ўрта масофадаги учиш линиялари учун ўнта Airbus A320 самолётларини сотиб олган эди. Бундан илгарироқ, 2013 йил охирида “Ўзбектуризм” компанияси директори Фаррух Ризаев билан учрашувда Франция элчиси Ўзбекистоннинг катта туристик салоҳиятини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Маълумотларга кўра, бугунда Ўзбекистонга туристик мақсадларда келувчилар орасида французлар кўпчиликни ташкил қилади.


