Парламент сайловларида Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидан 1,5 миллиондан ошиқ киши овоз беради

Дата: 13:31, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Парламент сайловларида Ўзбекистоннинг фақат Сурхандарё вилоятидаги 705 сайлов участкаларида 1,5 миллиондан ошиқ киши овоз беради, бундан 190 минг киши илк маротаба сайловда қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий сайлов комиссиясидан (МСК) хабар қилишларича, барча сайлов участкалари қўлланмалар, меъёрий хужжаталр билан таъминланган, уларда оналар ва болалар хоналари, тиббиёт хоналари ташкил қилиниб, жиҳозланган. Депутатликка номзодлар а сайловчилар рўйхатлари кўринарли жойларга илиб қўйилган.

Шунингдек, сайлов куни сафарда бўладиган кишилар муддатидан олдин овоз беришлари учун шароитлар ҳам яратилган. Айни пайтда қатор сабабларга кўра сайлов участкаларига бора олмайдиган фуқароларнинг уйда овоз бериши учун ҳам имконият яратиллан.

МСК маълумотларига кўра, умуман Ўзбекистон бўйича сайловчиларнинг умумий сони 20 млн. 789,572 кишига тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: