Парламент қуйи палатаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни иккинчи ўқишда муҳокама қилади

Дата: 13:49, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Парламент қуйи палатаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунни иккинчи ўқишда муҳокама қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ижтимоий шериклик принципларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ўринларни аниқлаш мақсадларида миллий қонунчилик ўрганилди, шунингдек, ижтимоий шериклик соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро ҳуқуқнинг барча томонидан тан олинган принциплари таҳлил қилинди ва айни пайтда ушбу соҳадаги хорижий тажриба ўрганилди. Айни пайтда ушбу таҳлил давлат органларининг фуқаролик институтлари билан ўзаро алоқаларига доир у ёки бу масалалар мамлакатнинг 40 ошиқ қонунчилик актларида экс этганлигини кўрсатди”, - деб таъкидлади ЎзЛиДеПнинг парламент қуйи палатаси фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов.
Қонун лойиҳасида маҳаллий ҳокимият органларида ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш кўзда тутилган. Унинг таркибига жойлардаги депутатлар ва ижроий органлари, адлия ва молия органлари, ННТ вакиллари кириши кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: