Партияларга маблағларни давлат бюджетига қайтармасликка рухсат берилди
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритишни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги тузатишларга мувофиқ, сиёсий партиялар молия йили давомида фойдаланилмаган маблағларни давлат бюджетига қайтармаслик ҳуқуқини олдилар. Олдин ушбу маблағблар мажбурий равишда давлатга қайтарилар эди.
Қад этиш зарурки ҳозирда парламент қуйи палатасига сайланган барча партиялар давлат молияси олишга ҳақли.
Сиёсий партиялар молиялаштиришга ажратиладиган йиллик маблағлар ушбу маблағлар ажратилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 2% ҳажмида белгиланиб, ушбу маблағ қуйи палатасига сайловларда рўйхатга киритилган фуқаролар сонига кўпайтирилиб ҳисобланади.
Бундан ташқари, ўзгартишларга кўра, сиёсий партияларга биттадан ортиқ банкларда ҳисоб рақамига эга бўлиш таъқиқланади. Уларга битта банкда учта ҳисоб рақами очишлари мумкин. Булар асосий ҳисоб рақами – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўтказиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш учун; иккита иккиламчи ҳисоб рақамидир (аъзолик бадаллари, ихтиёрий тўловлар ва қонунчилик таъқиқламаган бошқа манбалардан тушаётган маблағлар учун).


