Патриарх Кирилл Ўзбекистонга расмий ташриф буюради
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Патриарх Кирилл сентябр ойи охирида Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда “РИА Новости”га патриархнинг матбуот котиби руҳоний Александр Волков маълум қилди.
“Рус православ черковининг бошлиғи 29 сентябрдан 2 октябргача Тошкент Православ черковининг Тошкент епархиясида черков ҳаёти бошланишининг 145 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради. Патриарх Кирилл Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги епархиялари ибодатхоналарига ташриф буюради, республикадаги епархиал ҳаёт билан танишади. 1 октябрда патриарх Тошкентдаги Успенский черковида ибодатларда иштирок этади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ташриф доирасида патриархнинг Ўзбекистон Республикаси олий давлат ҳокимияти вакиллари ва мамлакат Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашувлари режалаштирилган.


