Пайшанба куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 43 даражагача қизийди
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Пайшанба, 7 июн куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 43 даражагача қизийди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° иссиқ, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41°, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://sitv.ru/arhiv/news/social/80129/