Пайшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин совуши кутилмоқда

Дата: 13:25, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин совуши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёмғир кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-12 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ва қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7°совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, кечга бориб қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир, қор ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4° совуқ -1° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: