Пайшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб шамолли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 14:29, 04-09-2019.

Тошкент. 4 сентябрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 5 сентябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб шамолли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 24-26° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: сезоны-года.рф

Янгилик билан ўртоқлашиш: