Пайшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дата: 13:29, 02-10-2019.

Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 3 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: pershyj.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: