Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бир оз пасайиши кузатилади

Дата: 14:26, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Пайшанба, 2 март куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бир оз пасайиши кузатилади, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 10 даражагача илиқ бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи туманларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: