Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бироз пасайиши башорат қилинмоқда

Дата: 13:50, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Пайшанба, 1 март куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат бироз пасайиши башорат қилинмоқда, пойтахтда кундузи 12-14 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://italia-ru.com/blog/tais/2008/03/02/vesna-idet-v-tashkent

Янгилик билан ўртоқлашиш: