Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасайиши давом этади

Дата: 13:20, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Пайшанба, 15 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасайиши давом этади, кундузи мамлакат пойтахтида 2 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ, Устюрт бўйича кечаси баъзи жойларда 20-23° совуқ, кундузи баъзи жойларда 15-18° совуқ бўлади. Хоразм вилояти бўйича 10-15° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан баъзи жойларда кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эяган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, баъзи жойларда 0-2° илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 13-18° совуқ, баъзи жойларда 20° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (қорга айланувчи ёмғир) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2-7° илиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-12° совуқ, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/uz/36653

Янгилик билан ўртоқлашиш: