Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кўп эҳтимоли билан ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 13:27, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Пайшанба, 29 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кўп эҳтимоли билан ёғингарчилик бўлмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилади, республиканинг тоғли жойларида бир оз қор ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° совуқ, кундузи 2-4° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 0-5°гача совуқ; Хоразм вилояти бўйича кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ кундузи 0-5° илиқ; баъзи жойларда 3°гача совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3°гача совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° сувуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: