Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида бироз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:01, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Пайшанба, 12 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида бироз булутли об-ҳаво бўлиши ва ўртача ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26° иссиқ, кундузи 38-40° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://en.shpock.com/i/Whbxx9jbDVQnaSny/

Янгилик билан ўртоқлашиш: