Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди

Дата: 15:12, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 11 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, марказий қисмлар ва тоғли туманларда еса шамолли об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 26-31° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: