Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгариб туради ва булутли бўлади

Дата: 14:09, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 9 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгариб туради ва булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ва республиканинг тоғли туманларида ҳарорат кечаси 2-3°совуқ бўлади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 14-16° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ; чўл ҳудудларида 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, 2° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: