Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:05, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 18 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, пойтахт, мамлакатнинг марказий қисми ва республиканинг тоғли туманларида ёмғир ёғади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: