Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:41, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 17 ноябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ -2° илиқ, кундузи 3-8° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: