Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқ, кундузи 6-11° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.