Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво бўлади
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Пайшанба, 28 июн куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво бўлади, фақат баъзи тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда вақти-вақти билан ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° иссиқ, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-212° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://fpte.br/?page_id=500