Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:07, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 8 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат мамлакатнинг тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18° иссиқ, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: