Пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дата: 13:09, 11-10-2017.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 12 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: