Пайшанба куни бутун Ўзбекистонда салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:13, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Пайшанба, 8 феврал куни бутун Ўзбекистонда салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида кундузи 7 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° совуқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 12-17° совуқ, кундузи 5-10° совуқ, Хоразм вилояти бўйича 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, чўл ҳудудларида баъзи жойларда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, баъзи жойларда 8-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, баъзи жойларда 8-10° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 3-13° совуқ, баланд тоғларда кечаси 18-23° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/society/20161125/4219983/poteplenie.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: