Пайшанба куни бутун Ўзбекистонда ёмғир ёғиши ва унинг қорга айланиши прогноз қилинмоқда

Дата: 14:09, 20-11-2019.

Тошкент. 20 ноябрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 21 ноябрь куни бутун Ўзбекистонда ёмғир ёғиши ва унинг қорга айланиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғиши, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1° совуқ-4° илиқ бўлади.


Сурат манбаи: sochi.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: