Пайшанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Пайшанба, 17 май куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° иссиқ, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://www.sunhome.ru/wallpapers/19392