Пайшанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:39, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Пайшанба, 14 май куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° илиқ, кундузи 31-33 иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 18-23° илиқ атрофида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: