Пайшанба куни Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёғингарчиликлар бўлмайди

Дата: 14:54, 27-03-2019.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Пайшанба, 28 март куни Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёғингарчиликлар бўлмайди, қолган ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с га етади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-15° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлади, жойларда кучли ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: jennyann.se

Янгилик билан ўртоқлашиш: