Пайшанба куни синоптиклар деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилмоқдалар

Дата: 13:36, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 20 октябр куни синоптиклар деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилмоқдалар, фақат  мамлакатнинг тоғли жойларида ёғингарчилик бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 4-9° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, баъзи жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғинганчилик бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: