Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 12-17 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 26-28° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 23-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 28-28° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.