Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 15:03, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 24 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор ёғиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 2-4° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах ва вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: