Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 19:50, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Пайшанба, 24 июл куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
     Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ.
     Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзида ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ.
     Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан, вақти-вақти билан шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
     Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
     Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
     Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
     Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: