Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:10, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 23 октябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида эса кун очиқ бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-20° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 17-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: