Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 14:31, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Пайшанба, 26 феврал куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, Тошкентда ва республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан бир оз қор ёғади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан бир оз қор ёғади. Эрталаб (соат 11га қадар) туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 3-5° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; Устюртда 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 4° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман ҳам тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга бар оз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: