Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Пайшанба, 18 август куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат мамлакатнинг шимолий-шарқи, шарқи ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-38° иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.