Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг кучайиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Пайшанба, 27 апрел куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг кучайиши башорат қилинмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида вақти вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 /сгача кучайиши мумкин. 2200 метрдан баланд жойларда кўчки хавфи бор. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.