Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 15:40, 27-09-2017.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 28 сентябр куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона войдийсида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° иссиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: