Пайшанба куни Ўзбекистон жануби, жанубий-ғарби ва шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:25, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба куни Ўзбекистон жануби, жанубий-ғарби ва шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудида бир оз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° иссиқ, кундузи 22-24° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: