Пайшанба куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво ва ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда

Дата: 14:09, 25-12-2019.

Тошкент. 25 декабрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 26 декабрь куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво ва ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-1° илиқ, кундузи 11-13° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойлара туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: pic2.me

Янгилик билан ўртоқлашиш: