Пайшанба куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши кутилади
Тошкент. 18 декабрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 19 декабрь куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши кутилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 5-7° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларга қор ёғади. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: sochi.com