Пайшанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди
Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Пайшанба, 25 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометерология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8о, кундузи 15-17о илиқ бўлади.
Қорақалпағистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда бироз ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8о, кундузи 12-17о илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8о, кундузи 13-18о илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10о, кундузи 13-18о илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12о, кундузи 15-20о илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда бироз ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12о, кундузи 10-15о илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5о, кундузи 5-10о илиқ бўлади.
Сурат манбаи: mytashkent.uz