Пайшанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Пайшанба, 31 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 22-24° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, жойларда кучли. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: goodfon.ru