Пайшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:26, 10-04-2019.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Пайшанба, 11 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 17-19° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан ғарбга томн 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Жойларда кучли Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: