Пайшанба куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кузатилади

Дата: 15:40, 03-04-2019.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Пайшанба, 4 апрель куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 12-17 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 20-22° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларга ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м//с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: animalogic.ca

Янгилик билан ўртоқлашиш: