Пайшанба куни Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади

Дата: 13:17, 01-05-2019.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Пайшанба, 2 май куни Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 22-24° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 24-29° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечга бориб қисқа муддали ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 10-15 илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: