Пайшанба куни Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғади

Дата: 19:45, 20-03-2019.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Пайшанба куни Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади. Шамол шарқдан 7-12 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момоқалдироқ вақтида 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Момоқалдироқ вақтида 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти ёғингарчиликлар кузатилади. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: vnews.agency

Янгилик билан ўртоқлашиш: