Пайшанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида кечаси бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин
Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Пайшанба, 15 январ куни Ўзбекистоннинг катта қисмида кечаси бир оз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин, республиканинг тоғли жойларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси бир оз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуқ, кундузи 3-8° илиқ.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 0-5 ° совуқ, кундузи 7-12° илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуқ, кундузи 8-13° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.