Пайшанба куни Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 11:48, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 5 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир, туман ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-12 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиш мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиш мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиш мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир, ёғиб, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиш мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиш мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: